"Легия" рақибини "ер билан битта қилди"

"Легия" Европа лигаси доирасидаги "Спартак" устидан қозонилган ғалабани қизғин тусда нишонламоқда. Москвадаги ўйин олдидан илинган ёрқин баннерлар етмагандек, энди клуб ижтимоий тармоқларда рақибини "ер билан битта қилмоқда".

Учрашувни польяклар "Twitter"да Жеймс Бонд плёнкаси фонида намойиш этяпти. "Севги билан Россиядан" - Бонд классикаси, лекин бу сафар бош ролда Шон Коннери ўрнида Aртур Енджейчик. Чунки ҳимоячи "Легия" ва "Спартак" қарама-қаршилиги тарихидаги асосий қаҳрамон: у 2011 йилда Польша клуби москваликларни Европа Лигаси саралашидан чиқариб юборган баҳсда иштирок этган.

Маълумот учун, "Легия" - "Спартак" баҳсининг асосий вақтида ҳисоб очилмади ва 90+1-дақиқада Лирим Кастрати урган гол жамоасига ғалаба олиб келди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!