Леклер: “Бу ишни қилиш учун ҳамма нарсага тайёрман”

Леклер  бу мавсум “Феррари”ни чемпион бўлиш имкониятлари ҳақида гапирди.

“Феррари” пойгачиси Шарль Леклер “Конструкторлар Кубоги” ва пойгачилар ўртасидаги чемпионатда ғолиб бўлиш учун қўлидан келганини қилишини айтиб ўтди.
Ҳозирда Леклер ва унинг “Феррари”си иккала кубок учун бахсда 2-ўринни эгаллаб туришибди. Шарль Макс Верстаппендан 56 очко ортда қолаётган бўлса, “Скудериа” жамоасини “Ред Булл”дан 49 очко ажратиб турибди.

“ “Конструкторлар кубоги”да имкониятимиз бор. Ҳайдовчилар ўртасидаги мусобақага келсак мен охиригача курашаман.

“Феррари” билан жаҳон чемпиони номини олиш ҳаётимдаги энг катта мақсад. Бу лаҳзани қанча кутиш керак бўлса шунча кутаман. Бу жамоага ёшлигимдан бери мухлислик қиламан. Улар менга ишониб, катта имконият беришди. Тезроқ ғолиб бўлиш учун ҳамма нарса қилишга тайёрман. Муҳуми тезроқ чампион бўлиш”,- деди монаколик пойгачи “Ла Стампа” нашри билан интервюда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!