Леклер “Феррари” билан шартномасини узайтирди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

"Феррари" ҳайдовчиси Шарль Леклер "Скудерия" билан янги шартнома имзолади. Муддат расман эълон қилинмаган, бироқ бир қатор ОАВ маълумотларига кўра, келишув бир неча мавсумга мўлжалланган. Аввалгиси 2029 йил охиригача бўлган бўлса, энди дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, гап 2031 йилгача бўлган шартнома ҳақида кетмоқда.

"Бу йўлни “Феррари” билан давом эттиришдан бениҳоя бахтиёрман. Мен учун у ҳар доим оддий жамоадан кўра кўпроқ нарса бўлган. Бу мен севган ва болалигимдан аъзо бўлишни орзу қилган жамоа ва шу йиллар давомида у мен учун иккинчи оилага айланди. Биргаликда биз ақл бовар қилмас ва баъзи мураккаброқ лаҳзаларни бошдан кечирдик, аммо ҳозир мен бизга ҳар қачонгидан ҳам кўпроқ ишонаман ва умумий мақсад - Маранеллога чемпионлик унвонини қайтариш йўлида ёнма-ён ҳаракат қилишда давом этишимиз учун чуқур миннатдорман.

"Феррари" пойгачиси бўлиш орзу, лекин мен ҳеч қачон табиий деб қабул қилмайдиган масъулият ҳамдир. Мен жамоани ўзи бўлиши керак бўлган жойга - энг юқори чўққига олиб чиқиш учун, Маранеллодаги ҳамма учун ва биринчи навбатда, "Скудерия"нинг юрак уриши бўлган тифози учун бор кучимни сафарбар этишда давом этаман", - дея Леклернинг сўзларини келтиради жамоа матбуот хизмати.

Маълумотларларга кўра, монаколик пойгачи йилига 34 миллиондан 50 миллион еврогача маош олади. У жамоада қолган ҳар бир мавсуми учун кўпроқ маош олиб боради.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!