Лэмпард Англия терма жамоасини бошқариши мумкин
Англия футбол ассоциацияси мамлакат ёшлар терма жамоасига янги мураббий қидирмоқда. Жамоанинг амалдаги устози Энди Ботройд эса “Евро-2021” (U-21) даги муваффақиятсизликдан сўнг истеъфога чиқарилиши кутилмоқда.
Daily Mail нашрининг маълум қилишича, Англия ёшлар терма жамоасини бошқариши мумкин бўлган мутахассислар орасида Фрэнк Лэмпарднинг номзоди ҳам бор.
Эслатиб ўтамиз, 42 ёшли мутахассис 25 январда “Челси”дан истеъфога чиқарилган эди.
Фикрлар