Лэмпард: "Челси" даражасидаги клуб ЕЧЛда ўйнамаса бўлмайди

“Челси” клуби бош мураббийи Фрэнк Лэмпард жамоасининг ЕЧЛ йўлланмасини қўлга киритиш имкониятлари ҳақида гапирди.

“Бу клуб учун жуда муҳим. Бу фақат обрўга боғлиқ эмас. Агар сиз "Челси" сингари жаҳон даражасидаги клубда бўлсангиз, сиз доимо юқори даражада рақобатлашишни ва энг юқори даражадаги футболчиларни жалб қилишни хоҳлайсиз.

Биз ҳозир имкон қадар рақобатчилар билан орадаги фарқни оширишга ва премьер-лигада юқорироқ ўринни эгаллашга ҳаракат қиламиз. Аммо, Чемпионлар лигасига чиқишимиз шарт ва бу бизнинг асосий мақсадимиз”, - дейди Лэмпард.

Эслатиб ўтамиз, “Челси” айни дамда премьер-лига жадвалида 3-ўринда бормоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!