Лэмпард "Челси"га 35 ёшли Тьяго Силвани олиб келмоқчи
Шу ёз ПСЖ билан шартномаси якунланадиган ҳимоячи Тьяго Силва фаолиятини Англия премьер-лигасида давом эттириши мумкин.
The Telegraph нашрининг ёзишича, 35 ёшли бразилиялик футболчи учун “Челси” курашга қўшилган. Уни шахсан жамоа бош мураббийи Фрэнк Лэмпард таркибда кўришни хоҳламоқда. Унинг фикрича, айнан Силва каби футболчилар ёш “аристократлар”га катта ёрдам бериши мумкин.
Тьяго Силва ПСЖ сафида 2012 йилдан буён тўп суриб келмоқда. Унинг жамоаси бу мавсум ЕЧЛ финалида ўйнайди.
Фикрлар