Лэмпард

Лондоннинг "Челси" клуби ўз таркибини кучайтириши мумкин бўлган 2 та футболчини кўз остига олиб қўйди.

Daily Express нашрининг ёзишича Фрэнк Лэмпард ўз жамоасига "Кристал Пэлас" форварди Уильфрида Заа ва "Боруссия" Дортмунд вингери Жейдон Санчоларни олиб келмоқчи. Таъкидлаш керакки, ҳар иккала футболчининг шартнома муддати 2020 йилнинг ёзида якунланади.

Маълумот учун, Заа жорий мавсум АПЛда 13 та ўйинда майдонга тушди ва 1 та гол ҳамда 2 та голли узатма ёздириб қўйишга эришди. Унинг трансфер нархи 55 млн еврога баҳоланмоқда.

Санчо эса “Боруссия” сафида 19 та ўйинда иштирок этди ва 7 та гол ҳамда 9 та голли узатмага муаллифлик қилди.