Лэмпард "Челси"ни бошқариши мумкин

Sport Mediaset нашри тарқатган хабарга кўра, клуб раҳбарияти собиқ футболчини Маурицио Саррининг ўрнига номзод сифатида кўриб чиқмоқда. Илгарироқ ОАВда Роман Абрамович италиялик мутахассиснинг мухлислар билан ёмон алоқаси боис уни ишдан олмоқчи эканлиги борасида хабарлар тарқалган эди.

Маълумот учун, Лэмпард 2001-2014 йилларда "аристократлар" сафида тўп тепган ва мазкур клуб сафида 648 та баҳсда майдонга тушиб, 211 та тўп киритган. Ўтган йил май ойидан буён эса "Дерби Каунти"га устозлик қилиб келмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!