Лэмпард фақат қимматбаҳо футболчиларни олмоқда

Роман Абрамович “Челси” таркибини мустаҳкамлаш учун бош мураббий Фрэнк Лэмпардга 150 миллион фунт ажратди.

Лэмпард бу суммага “Атлетико”да барқарор ўйин кўрсатаётган Хосе Хименес ва “Вест Хэм”дан Деклан Райсни олишни орзу қилмоқда.

Ҳар икки футболчи ҳам қимматбаҳо ҳисобланади. “Атлетико” ўз вақтида Хименесни “Манчестер Юнайтед”га 75 миллион фунтга сотмаган эди.

“Вест Хэм” эса етакчи футболчисининг трансфери учун 65 миллион фунт сўрамоқда. Бу ўйинчи таянч зона ва мудофаа марказида ишончли ҳаракат қила олади. У мунтазам равишда Англия терма жамоасидан таклиф олмоқда.

Бу икки футболчидан ташқари “Челси” Бен Чилуэлл ва дарвозабон Ян Облакни олишни режалаштирган. Ҳозиргача эса ҳужумкор футболчилар Тимо Вернер ва Ҳаким Зиеш олиб келинди.  

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!