Лэмпард икки шогирдидан воз кечди
“Челси” таркибни янгилаш мақсадида қатор футболчиларни трансферга қўймоқда.
Хусусан, Фрэнк Лэмпард ишончини оқлаёлмай қолган Тьемуэ Бакайоко ёзги трансферлар мавсумида “Лион”га ўтиб кетадиган бўлди. Францияликлар ярим ҳимоячи учун “Челси” сўраган суммани беришга тайёр. Бу 25-34 миллион евро орасидаги сумма бўлади.
Бакайоко якунланган мавсумни ижара асосида “Монако” жамоасида ўтказди. Уни кейинчалик сотиб олиш ҳуқуқи билан “Милан” ижарага олишни мўлжаллаган.
“Челси”нинг марказий ҳимоячиси Трево Чалоба ҳам омадини Францияда синаб кўради. 21 ёшли инлиз ҳимоячисига қуйи лигадан юқори дивизионга қайтдан “Лорьян” жиддий қизиқиш билдирмоқда.
Тревонинг ўзи Лондон қолиб, асосий таркибга кириш учун курашмоқчи. Лекин Фрэнк Лэмпард унга имкон бермоқчи эмас.
Чалоба сўнгги икки мавсумни “Ипсвич” ва “Хаддерсфилд” жамоаларида ижарада ўтказиб, Чемпионшипда жами 79 та ўйинда майдонга тушди.
Фикрлар