Лэмпард: Канте дунёнинг энг кучли марказий ярим ҳимоячиси

Лондоннинг "Челси" клуби собиқ аъзоси Фрэнк Лэмпард "аристократлар"нинг франциялик футболчиси Н'Голо Кантени айни дамда дунёнинг энг кучли ярим ҳимоячиси деб атади.
"Н'Голо - дунёдаги энг зўр марказий ярим ҳимоячи. Канте "Челси"ни ҳаракатлантирувчи куч ҳисобланади", - дейди Лэмпард Sky Sports нашрига берган интервьюсида.


Эслатиб ўтамиз, кечаги учрашувдаги айнан Кантенинг "Манчестер Юнайтед" дарвозасига киритган ягона голи "Челси"ни Англия кубогининг ярим финалига олиб чиққан эди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)