Лэмпард клуб сирини очиқлади
“Эвертон” бош мураббийи Френк Лэмпард Алекс Ивоби билан шартномани узайтириш бўйича музокоралар кетаётганини тасдиқлади.
“Ҳа, мен клуб унинг агентлари билан гаплашаётганини билиб турибман. Биз унинг қандай ривожланишини кузатамиз”, - деди англиялик мутахассис
Мерсисайд жамоаси 2019 йилда нигериялик вингерни “Арсенал”дан сотиб олганди. Унинг амалдаги шартномаси 2024 йилда тугайди.
Ивоби ушбу мавсум барча чемпионатларда 10 та ўйинда 1 та гол ва 4 та асисст амалга оширди.
Фикрлар