Лэмпард Контенинг хатосини тўғриламоқчи

"Борнмут" ҳимоячиси Натан Аке "Челси"га қайтиши мумкин, дея хабар бермоқда The Guardian.

Манбага кўра, лондонликлар "Борнмут" элитадан тушиб кетадиган бўлса, 25 ёшли футболчини арзонроқ нархда харид қилишга умид қилишмоқда.

Аке "Челси" академияси вакили ҳисобланади. У 2011-2017 йиллар мобайнида "кўклар" сафида тўп сурган ва 2017 йил 20 миллион евро эвазига "Борнмут"га кўчиб ўтган эди.

Жорий мавсумда Аке "Борнмут" сафида АПЛ баҳсларида 23 та ўйинда майдонга тушиб, 2 гол ва 1 голли узатма муаллифи бўлган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!