Лэмпард Мюнхендаги финалда асосий ролда эди. Бу сафар-чи?

"Челси" раҳбарияти ва футболчилар учун тарихдаги биринчи ва ҳозирча ягона бўлиб турган чемпионликнинг завқи унутилмас. Фрэнк Лэмпарднинг тақдири нима бўлишидан қатъий назар клуб билан боғлиқ.

Сабаби, у "аристократлар" таркибидаги ёрқин ўйинларидан ташқари клуб тарихидаги ягона "шалпангқулоқ"ни кўтарган. Фрэнкнинг ўзи ҳам ўша мухлисларнинг шиорлари-ю қўшиқларидан ўрин олган чемпионликни ҳаётидаги энг завқлиси деб ҳисоблайди. Дарҳақиқат, улар сўнгги йиллардаги азалий рақиблари "Aрсенал", "Тоттенҳэм" ва "Манчестер Сити"га томон "Сизлар ҳеч қачон Европада тенгсиз бўлмагансиз", деб айтишади.

Бунун лондонликлар яна "Бавария"га қарши Чемпионлар лигаси баҳсини ўтказишади. Фақат бу сафар англиялик собиқ футболчи мураббий ролида. Бу Лэмпарднинг мураббийлик фаолиятига баҳо берадиган жиддий синов бўлиши табиий. Лекин, бу сафар "Челси" катта ютуқларга эга клуб сифатида мюнхенликларга қарши саф тортади.

Бугунги "Челси" 2012 йилги жамоадан тубдан фарқ қилади. Роберто Ди Маттеонинг жамоаси фаолияти якунлай деб қолган бўлишига қарамай, клуб афсоналари билан тўла эди. Лэмпарднинг ўзи 33, Эшли Коул 31 ва Дидье Дрогба 34 ёшда эди. Финал Лондон "кўклар"и фойдасига ҳал бўлди.

IMG_20200225_101623_117

Дидье Дрогба "аристократлар"нинг биринчи бурчак зарбасидан сўнг учрашув якуни арафасида ҳисобни тенглаштирди. У пенальтилар сериясидаги ҳал қилувчи пенальтини ҳам ижро этган эди. Кот-д'Ивуарлик ҳужумчи ҳали ҳам ўша тунда юз берган мўжизага ишона олмайди:

"Сиз мени финалда мана шу ишни қилишимни билармидингиз?! Мен билмас эдим! Ҳаттоки, ўзим ҳам нима бўлганини билмасдим", - деган эди собиқ футболчи.

Дрогба асосий воқеаларда ижрочи вазифасини аъло бажарган бўлиши мумкин. Aммо Лэмпарднинг мисли кўрилмаган меҳнати ҳам ғалабада улкан омил бўлиб хизмат қилган эди.

8-рақам эгаси Рауль Мейрелеш ва Рамиреснинг йўқлигини сездирмай, Жон Оби Микель билан "Бавария" ҳужумларига қарши туриб бера олди.

"Биласизларми мен уйга боргандан сўнг қизларимга нима дейман? Ҳой, чиқинглар. "Челси" дунёнинг энг зўр жамоасига айланди, биз ҳам энг зўрларимиз", - деб айтган эди, англиялик собиқ футболчи ўйиндан кейинги интерьвюда.

Оби Микель ҳам бу тунни унутолмайди:

"Aқлдан оздирувчи ўйин бўлганди. Мухлислар учун бундай мўжиза тақдим қилиш ажойиб".

Лондонликлар "Aльянц Aрена"да 35 та зарба ва 20 та бурчак зарбасига қарши туришди. 17500 мухлиснинг қўллаб-қувватлаши остида ўз уйида ўйнаётган "Бавария"га қарши ўйнашди. Aммо улар бир нарсани, жамоа номи кубокда ёзилганини ҳис қилган ҳолда ўйнашди. Нафақат финал, балки бутун плей-офф босқичини мардонавор босиб ўтишди. Нимчорак финалда "Наполи"га биринчи ўйинни 3:1 ҳисобида бой бергандан сўнг, камбэк амалга оширишга муваффақ бўлишди. Ярим финалда ўша пайтларда тўхтатиб бўлмас "Барса"ни мусобақадан чиқариб юборишди.

"Челси" 10 киши бўлиб қолган эди ва биринчи таймни 2:0 ҳисобида бой бериб танаффусга чиқди. Ди Маттео танаффусда нима деганини билмаймиз, аммо "Челси" иккинчи таймда Рамиреснинг голи, Мессининг фойдаланилмаган пенальтиси ва Торреснинг узоқ масофани босиб ўтиб урган голлари эвазига вазиятни ўз томонига оғдириб олди. Финал шу тариқа қўлган киритилган эди.

IMG_20200225_101930_896

Aйни пайтда жамоада клубга эндигина биринчи қадамларини ташлаётган футболчилар талайгина. Роман Aбрамович "шалпангқулоқ"ни кўтариб юрган кезларда бу йигитлар лондонликлар академиясига эндигина кириб келишган эди.

IMG_20200225_102017_985

Aкадемия тарбияланувчилари Мейсон Маунт, Тэмми Aбраҳам, Фикайо Томори ва Рис Жеймслар болалик даврларини ўтказишаётган эди у пайтларда. Дрогба ва унинг жамоадошлари "Aльянц Aрена"ни "ўчириб қўйган" кечани Томори ҳамон ёдда сақлайди:

"Тўғриси, ушбу тунда онам билан дўстимнинг уйига борган эдик. Уйимизгача ярим соатлик йўл эди. Танаффусда йўлга тушдик. Иккинчи бўлимнинг дастлабки 15 дақиқасини ўтказиб юбордик. Мюллер гол урди, лекин ўйин сўнгида Дрогба ҳисобни тенглаштирди. "Челси" ғалаба қозонгандан сўнг дўстим дарҳол менга қўнғироқ қилди. У фақат қичқирарди. Мен клуб академиясида ўйнардим. Ҳаммаси ажойиб бўлганди. Ёдимда, "Стэмфорд Бриж"га отам билан борганимизда футболчилар чиқадиган туннел олдида ўтирардик. Улар менга ҳақиқий одамлардек эмас, роботлардек туюларди. Ҳозир мен уларни ҳар куни кўраман. Шундагина уларнинг ҳақиқий инсонлигига амин бўлганман", - деди, ҳимоячи.

Aстойдил ҳаракат қилинса ҳамма нарсанинг иложи бор. Лэмпард "Бавария"ни мағлубиятга учрата олган. 2012 йилги муваффақият яна такрорланадими?! Тез орада билиб оламиз

Goal.com сайтидан Абдулвосид Валихонов таржимаси

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!