Лэмпард супер тўпурардан юз ўгирди

Роман Абрамович клуби ёзда эркин агент мақомини оладиган Эдинсон Кавани хизматларини рад этди.

“Челси” раҳбарияти аввалига уругвайлик тўпурарнинг юқори маошини кўтаришга рози бўлганди. Лекин жамоа бош мураббийи Фрэнк Лэмпард унга бу ҳужумчи керак эмаслигини маъқул қилди. Лэмпард ёши ўтиб қолган ҳужумчи ўрнига Бундеслигидан Тимо Вернер келишини кутмоқда.

ПСЖ таркибида энг кўп гол урган Каванига парижликлар бошқа жамоа топишни айтган. Хабарларга қараганда, уругвайлик ҳужумчи “Атлетико” сафига бориб қўшилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!