Лэмпард Хадсон-Одоини "Челси"да қолишга кўндирди
Лондоннинг "Челси" клуби форварди Каллум Хадсон-Одои ўзининг келажак фаолияти борасида якуний қарорга келди.
Goal.com нашри тарқатган хабарга қараганда 18 ёшли англиялик футболчи жамоанинг янги бош мураббийи Фрэнк Лэмпард билан бўлган суҳбатдан сўнг “аристократлар” сафида қолишга қарор қилган. У тез орада лондонликлар билан шартномани узайтириши кутилмоқда.
Маълумот учун, Хадсон-Одои ўтган мавсум “Челси” сафида жами 24та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 4та гол ёздириб қўйишга эришди. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2020 йилга қадар имзоланган.
Фикрлар