Лэмпард янги футболчи оладиган бўлди

“Челси” бош мураббийи Фрэнк Лэмпард ҳимоя марказини мустаҳкамлашга ҳаракат қилмоқда. У ёзги трансферлар мавсумида “Мальме” ҳимоячиси Анел Ахмадхожични таклиф қилишни мўлжаллаяпти.

21 ёшли баланд бўйли ҳимоячи ёш бўлишига қарамай, Босния ва Герцеговина терма жамоасининг асосий ўйинчиларидан бирига айланмоқда. Шунингдек, Швеция чемпионатида 27 та учрашувда майдонга тушиб, ўз вазифаларини мукаммал уддалашдан ташқари, иккита гол уришга ҳам эришди.

Анелни олиш “Челси”га осон бўлмайди. Чунки истеъдодли футболчи қитъанинг катта клублари нишонида турибди.

Раҳбарларга қарши бош кўтарган “Лацио” етакчиси учта клубдан таклиф олди

Гризманн: Ўйнолмаганимдан кейин танқидларга чидашга мажбурман

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!