Раҳбарларга қарши бош кўтарган “Лацио” етакчиси учта клубдан таклиф олди

“Лацио”нинг етакчи ярим ҳимоячиси Луис Альберто қишки трансферлар вақтида жамоадан кетиши аниқ бўлди.

28 ёшли футболчи клуб раҳбариятини молиявий харажатларни нотўғри олиб бораётгани туфайли ошкора танқид қилган эди. Кейинчалик футболчи раҳбариятдан оммавий тарзда узр сўраганига қарамай, жамоадаги мавқеини йўқотиб бўлди.

Ҳозир “Интер”, “Ювентус” ва “Эвертон” каби жамоалар “Лацио”да юзага келган вазиятдан фойдаланиб, Луис Альбертони ўз таркибига осонгина қўшиб олишга умид қиляпти.

Жорий мавсумда испаниялик ярим ҳимоячи А Серияда еттита учрашувда майдонга тушиб, битта гол уришга эришди.

Воқеа жойидан қочган Жек Грилиш суд қилинади

Ана холос! Шомуродов ўйнаётган чемпионатда футболчининг тишини тўкиб қўйишди

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!