Лэмпарднинг икки ҳужумкор футболчиси икки ҳафтага сафдан чиқди

"Челси" бош мураббийи Фрэнк Лэмпард ярим ҳимоячилар Каллум Хадсон-Одои ва Ҳаким Зиешнинг ҳолати бўйича маълумот берди.

"Иккала футболчи ҳам икки ҳафта майдонга туша олмайди. Ҳакимнинг жароҳатидан хавотирда эдим, чунки вазият оғирроқ бўлиши мумкин эди. Каллум икки кун олдин машғулотларда жароҳат олгани боис, унинг ҳолати ҳақида қўлимизда аниқ маълумот йўқ эди", - дейди Лэмпард.

Жорий мавсумда Зиеш лондониклар сафида 12 та ўйинда 2 та гол киритиб, 3 та голли узатма берди, Хандсон-Одои эса 12 та ўйинда учта голни ўз ҳисобига ёзиб қўйди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!