Лени Йоро олти ойга ҳайдовчилик ҳуқуқидан маҳрум этилди

"Манчестер Юнайтед" ҳимоячиси Лени Йоро қўпол йўл ҳаракати қоидабузарлиги учун жазоланди. "BBC" хабарига кўра, футболчи олти ойга ҳайдовчилик ҳуқуқидан маҳрум этилган. Шунингдек, унга 666 фунт стерлинг миқдорида жарима солинган.

Маълум қилинишича, Йоро автомобилни соатига 115 километр тезликда бошқарган. Бу эса мазкур ҳудудда рухсат этилган тезликдан қарийб икки ярим баравар юқори бўлган.

2025/2026 йилги мавсумда ҳимоячи 24 та учрашувда майдонга тушиб, битта голли узатма муаллифи бўлган. Айни пайтда "Манчестер Юнайтед" Премьер-лига жадвалида 5-ўринни эгаллаб турибди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!