Асосий мазмунга ўтиш

Бокс

Леннокс Льюис: "Майк Тайсон Жейк Полни енгиши мумкин, фақат..."

Ahmadbek Eshmatov
Изоҳлар: 0

Льюис "Темир мушт" ва боксчи-блогер ўртасидаги жанг ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

Машҳур британиялик боксчи Леннокс Льюис афсонавий Майк Тайсон ва боксчи-блогер Жейк Пол ўртасидаги жанг ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

"Анчадан буён Майкни рингда кўрмадик. Шунинг учун ғолиб номини аниқ айта олмайман. Лекин менимча, Тайсоннинг формаси ёмонга ўхшамаяпти. У Жейк Полни енгиши мумкин, фақат яхши машғулот ўтказса бўлгани", - деди Льюис "TMZSports" You Tube каналига берган интервьюсида.

Эслатиб ўтамиз, Майк Тайсон (50-6, 44 КО) ва Жейк Пол (10-1, 7 КО) жанги 16 ноябрь куни АҚШ да ўтказилади.

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Facebook'даги саҳифасига аъзо бўлинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ