L'Equipe: "Неймар Жанубий Кореяга қарши ўйин қайдномасига киритилиши мумкин"

Бразилия терма жамоаси етакчиси Неймар Жаҳон чемпионати 1/8 финал босқичидан ўрин олган Жанубий Кореяга қарши баҳсда майдонга тушиши мумкин.

Бугун ярим ҳимоячи катта танаффусдан кейин илк бор жамоавий машғулотларда иштирок этди ва ўтказилган ўзаро ўйинда гол уришга ҳам муваффақ бўлди. Шунингдек, тўп билан ишлади ва дарвоза томон зарба йўллаш машқларини ҳам бажарди.

"L'Equipe" нашри маълумотларига қараганда, у "Осиё йўлбарслари"га қарши ўйин қайдномасига киритилиши мумкин. Шу билан бирга, Тите уни майдонга тушириш-туширмаслиги номаълум.

Бразилия - Жанубий Корея учрашуви 5-дан 6 декабрга ўтар кечаси 00:00 да бошланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!