"Лестер" А Серия клубидан футболчи сотиб олди

Италиянинг "Сампдория" клуби ярим ҳимоячиси Деннис Прает фаолиятини Англияда давом эттириши мумкин.

Клуб расмий сайти тарқатган хабарга кўра 25 ёшли бельгиялик футболчи “тулкилар” билан 2024 йилга қадар шартнома имзолаган. Унинг трансфери эса 21 млн еврога тушгани айтилмоқда.

Маълумот учун, Прает ўтган мавсум А Серияда жами 34та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 2та гол ҳамда 3та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!