"Лестер" Бундеслига грандидан футболчи олди

  • 1 сентябрь, 2021, 12:05
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

"РБ Лейпциг" клуби ярим ҳимоячиси Адемола Лукман "Лестер"га кўчиб ўтди. Бу ҳақда инглиз клуби расмий сайти хабар тарқатмоқда.

Tecno

Юқоридаги манбага кўра, "тулкилар" 23 ёшли футболчини кейинчалик сотиб олиш ҳуқуқисиз 2022 йилнинг ёзига қадар ижарага олишган.

Лукман 2018 йилдаг буён "РБ Лейпциг" футболчиси ҳисобланади. У ўтган давр мобайнида жами 24 та ўйинда майдонга тушган ва ўз ҳисобига 5 та гол ҳамда 4 та голли узатма ёздириб қўйган.

У бунгача "Чарльтон", "Эвертон" ва "Фулхэм" клубларида ҳам тўп сурган. Англия ёшлар терма жамоасида 5 та ўйин ўтказган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!