"Лестер" футболчиси учун АПЛнинг яна бир гранди кураш бошлади

"Манчестер Юнайтед" клуби ёзги трансферлар даврида "Лестер" хавбеки Жеймс Мэддисонни ўз сафига қўшиб олиши мумкин.

The Independent нашри тарқатган хабарга қараганда "қизил иблислар" 22 ёшли футболчининг трансфери масаласида музокараларни бошлашган. МЮ ушбу футболчини 65 миллион еврога сотиб олишни режалаштирмоқда.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ Мэддисонга “Тоттенхэм” ҳам қизиқиб қолгани ва “шпорлар” 80 млн евро эвазига бўлса ҳам уни сотиб олмоқчи эканликлари ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Эътиборлиси, агар “Тоттенхэм” ушбу харидни амалга оширса, бу клуб тарихидаги энг қиммат трансферга айланиши мумкин.

Маълумот учун, “Лестер” Мэддисонни 2018 йил Шотландиянинг “Абердин” клубидан 25 млн евро эвазига харид қилган эди. У ўтган мавсум 38та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 7та гол ҳамда 7та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!