Ads

Лондоннинг "Тоттенхэм" клуби "Лестер" ярим ҳимоячиси Жеймс Мэддисонни ўз сафига қўшиб олишни режалаштирмоқда.

Daily Star нашри тарқатган хабарга кўра 22 ёшли инглиз футболчисини "шпорлар" устози Маурисио Почеттино ўз сафида кўрмоқчи. “Тулкилар” эса ушбу футболчини 80 млн еврога баҳолашмоқда.

Эътиборлиси, агар “Тоттенхэм” ушбу харидни амалга оширса, бу клуб тарихидаги энг қиммат трансферга айланиши мумкин.

Маълумот учун, “Лестер” Мэддисонни 2018 йил Шотландиянинг “Абердин” клубидан 25 млн евро эвазига харид қилган эди. У ўтган мавсум 38та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 7та гол ҳамда 7та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.