"Лестер" футболчиси учун "Сити", "Юнайтед" ва "Ливерпуль" курашмоқда

“Манчестер Юнайтед” клуби ҳамон “Лестер” ярим ҳимоячиси Жеймс Мэддисонни сотиб олиш ҳақида ўйламоқда.

Manchester Evening News нашри тарқатган хабарга кўра “қизил иблислар” 22 ёшли футболчини келгуси йил ёзги трансферлар даврида қўлга киритишга уруниб кўришмоқчи.

Қайд этиш керакки, Мэддисонга шунингдек “Манчестер Сити” ва “Ливерпуль” клубларидан ҳам қизиқишлар мавжуд.

Маълумот учун, “Лестер” Мэдиссонни 2018 йил “Норвич”дан 20 млн фунт эвазига сотиб олган эди. У ўтган мавсум АПЛда жами 36 та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 7та гол ҳамда 7та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Botir Kamalov
26/10/2019 16:01
Liverpul tolka yutadi