"Лестер" Голландияда юрган инглизни ватанига қайтармоқчи
"Лестер" клуби тез орада “Челси” ёки “Манчестер Сити”га ўтиши кутилаётга ҳимоячиси Бен Чилуэлл ўрнига Голландиядан номзод топди.
Daily Mail нашри тарқатган хабарга кўра, "тулкилар" бу борада "Витесс" ҳимоячиси Макс Кларкни кўзламоқда. Ўз навбатида 24 ёшли англиялик футболчи ҳам ватанига қайтишга қарши эмас.
Кларк “Витесс” сафида 2018 йилдан буён тўп суриб келмоқда. У жорий мавсум 37 та ўйинда майдонга тушди ва 1 та гол ҳамда 3 та голли узатмага муаллифлик қилди. Унинг трансфери эса 675 минг еврога баҳоланмоқда.
Фикрлар