"Лестер" майдонида ғалаба қозонган "Эвертон" кучли бешликка қайтди

Англия Премьер-лигаси 13-туридан ўрин олган "Лестер" - "Эвертон" учрашуви ўз ниҳоясига етди. "King Power stadium"да кечган баҳсда меҳмонлар 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Ҳисоб 21-дақиқада "ирисчилар" ҳужумчиси Ришарлисон томонидан очилди. Жарима майдони ташқарисинҳдан у йўллаган зарбани дарвозабон қайтара олмади. Иккинчи бўлимда бурчак тўпини ўйинга киритган меҳмонлар ҳисобни ишончли кўринишга келтирди. Жарима майдони ичида юзага келган саросимадан Холгейт унумли фойдаланди.

Ушбу ғалабадан кейин "Эвертон" очколари ҳисобини 23 тага етказиб олган ҳолда, 5-ўринга кўтарилди. Бир поғона юқоридаги "Лестер" ҳисобида 24 очко мавжуд.

  • 90+4'

    Учрашув якунланди. Матнли трансляция Жавоҳир Азимов томонидан олиб борилди!

  • 90+2'

    Сўнгги дақиқаларни меҳмонлар ҳужумда ўтказмоқда. Бироқ аниқ зарбадан дарак йўқ.

  • 90'

    Биринчи бўлимга 4 дақиқа қўшиб берилди.

  • 89'

    Жейми Вардининг голи офсайд туфайли инобатга олинмади.

  • 87'

    Переснинг зарбасидан кейин тўп йўналишини ҳимоячилар ўзгартирди.

  • 85'

    ВАРни кўрган ҳакам пенальтини бекор қилди. Ўйин давом этади.

  • 84'

    Бош ҳакам Ли Мэйсон видеотакрорларни ўз кўзи билан кўриш учун майдон четига йўл олди.

  • 83'

    Жарима майдони ичида Гомеш Пересни ортдан чалиб йиқитди. Ҳакам нуқтага ишора қилди.

  • 80'

    Майдон эгаларининг қарши ҳужуми тезлик етишмаслиги натижасида позицион ҳужумга айланиб кетди.

  • 78'

    Сигурдссоннинг зарбаси ноаниқ кетди.

  • 76'

    "Лестер"нинг навбатдаги ҳужумига ҳам кескинлик етишмади. "Тулкилар" бугун ўзларига ўхшамаяпти.

  • 74'

    Менди ўз ўрнини Ихеаначога бўшатиб берди.

  • 72'

    ГООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛ! "Эвертон" ҳисобдаги фарқни оширди!

    Жарима майдони ичидаги палапартишликдан унумли фойдаланган Мейсон Холгейт жамоасининг иккинчи голини киритди.

  • 70'

    Вазият бироз жиддийга ўхшайди: Ришарлисонга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

  • 69'

    Фукс жарима майдонига яқин ҳудудда Ришарлисоннинг оёғини босиб олди. Бразилиялик майдонда ётибди.

  • 67'

    Меҳмонлар анча вақтдан бери олдинга ўтмай қўйди. Бунинг оқибати яхши бўлмаслиги мумкин.

  • 65'

    Меддисоннинг зарбаси ноаниқ кетди. Жеймс яхшироқ позицияда турган шеригига пас бериш ўрнига ўз омадини синаб кўрганди.

  • 64'

    Барнсга нисбатан қўпол ўйнаган Андре Гомеш огоҳлантирилди.

  • 63'

    Перес томонидан жарима майдони марказига узатилган тўпни ҳимоячилар узоқлаштирди.

  • 61'

    Айосе Перес майдонга тушди. У Женгиз Ундерни алмаштирди.

  • 59'

    Рожерс шогирдлари рақиб ҳимоясини ёриб ўта олмаяпти. "Эвертон" катта қийинчиликсиз кетма-кет ҳужумларни бартараф этмоқда.

  • 57'

    Ришарлисон иккинчи қаватдаги тўп учун курашда рақиби билан тўқнашиб кетди. Ҳакам вазиятни қўполлик учун етарли эмас, дея баҳолади.

  • 55'

    Мезбонларнинг навбатдаги ҳужуми Тилеманснинг ноаниқ узатмаси туфайли барбод бўлди.

  • 53'

    Тилеманснинг жарима майдони ташқарисидан берган зарбаси ноаниқ кетди.

  • 51'

    Анчелотти шогирдлари яна майдон марказида тўпни эгаллаб турибди.

  • 49'

    Холгейт ва Годфри бир вазият учун огоҳлантирилди.

  • 47'

    Таймни ҳужум билан бошлаган мезбонлар форварди Варди ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетди.

  • 46'

    Иккинчи тайм бошланди!

  • 46'

    Футболчилар майдонга қайтмоқда. Биз ҳам қайтамиз!

  • 45+2'

    Танаффус!

  • 45+1'

    "Лестер" ҳужумга ўта олмаяпти. Меҳмонлар бу таймни бутунлай ўзиники қилди.

  • 45'

    Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшиб берилди.

  • 43'

    Тайм сўнгини мезбонлар тўп назорати билан ўтказмоқда.

  • 41'

    Жароҳат олган Алланни махсус замбилда майдондан олиб чиқишди. Унинг ўрнига ўйинни Андре Гомеш давом эттиради.

  • 39'

    Алланга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

  • 38'

    Дарҳол қарши ҳужумга ўтган Ундернинг зарбасини Ольсен эгаллаб олди.

  • 38'

    Жарима майдонига оширилган тўпни Кальверт-Льюин дарвозага йўллади. Дарвозабон ўз ўрнида.

  • 36'

    Майдон марказида Алланга нисбатан қоида бузилди. Ҳакам тўпни "Эвертон"га қайтариб бериш кераклигини таъкидлади.

  • 34'

    Меҳмонлар бурчак тўпидан наф чиқара олишмади.

  • 32'

    Сигурдссон қулай имкониятдан фойдалана олмади. Жамоа сардори яқин масофадан зарба беролмади.

  • 30'

    "Лестер" рақиб жарима майдонига киришга қийналяпти.

  • 27'

    "Тулкилар" ўйин тизгинини ўз қўлига олди. Бирин-кетин ҳужумлар "Эвертон" дарвозаси қаршисида уюштирилмоқда.

  • 25'

    Женгиз Ундернинг узоқ масофадан берган зарбаси хавфли чиқди. Бироқ тўп рекашет натижасида ўз йўналишини ўзгартирди.

  • 23'

    "Лестер" голга дарҳол реакция билдира олди: Вардининг бош билан йўллаган зарбасини дарвозабон ушлаб олди.

  • 21'

    ГОООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛ! "Эвертон" ҳисобни очди!

    Қанотда тўпни эгаллаб, марказ томон юрган Ришарлисонга ҳеч ким қаршилик кўрсатмади. Бразилияликнинг жарима майдони ташқарисидан берган зарбасини Шмейхель қайтара олмади.

  • 19'

    "Ирисчилар" ҳамон орқа чизиқда тўпни назорат қилмоқда.

  • 17'

    Холгейт ҳужумда рақибга нисбатан фол ишлатди.

  • 15'

    Рақибга нисбатан қўполлик ишлатгани учун Менди огоҳлантирилди.

  • 14'

    Меҳмонлар бурчак зарбасидан унумли фойдалана олмади.

  • 12'

    Меддисон шеригини олдинга чорлади. Бироқ тўпга биринчи бўлиб дарвозабон етиб келди.

  • 10'

    Тўпни "Эвертон" назорат қилишга ҳаракат қилмоқда. "Лестер"нинг ҳужумлари кескин чиқяпти.

  • 8'

    Ундернинг жарима майдонига узатган тўпига шериклари ета олмади.

  • 5'

    Меҳмонлар тўпни назорат қилишга ҳаракат қилмоқда.

  • 3'

    Тилеманснинг жарима майдони ташқарисидан йўллаган зарбаси ноаниқ кетди.

  • 1'

    Ўйин бошланди!

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!