“Лестер” мураббийи ишдан кетди
Ads

Англиянинг “Лестер Сити” клуби бош мураббий Крейг Шекспирни истеъфога чиқарди. Бу ҳақда “Daily Mail” хабар бермоқда.

Шекспир ўтган мавсум ўртасида Клаудио Ранери ишдан олинганидан сўнг, мураббийлик вазифасини бажарувчи сифатида фаолият юритган эди.

53 ёшли мутахассис қўл остида жамоа ўтган мавсум АПЛда жон сақлаб қола билган эди ва унга янги шартнома таклиф этилган эди.

Бироқ “тулкилар” бу йилги мавсумни жуда ёмон бошлашди ва ўтказилган 8 ўйинда 6 очко жамғарган ҳолда, турнир жадвалида 18-ўринда бормоқда.