"Лестер" "Порту" форвардини харид қилишга яқин турибди

"Порту" ҳужумчиси Мусса Марега ёзда "Лестер" сафини тўлдириши мумкин.

A Bola нашри манбасига кўра, иккала клуб ҳам ушбу трансферни амалга оширишга ҳозирлик кўрмоқда. Харид АПЛ клуби учун 30 миллион еврога тушиши кутилмоқда.

Жорий мавсумда 28 ёшли малилик футболчи "Порту" сафида 22 та ўйинда майдонга тушиб, 6 гол ва 4 голли узатма муаллифига айланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!