"Лестер"да Мэддисонга ишонишмоқда

Ёзги трансфер ойнаси вақтида гранд клублар қизиқишлари доирасига кириши кутилаётган англиялик ярим ҳимоячи Жеймс Мэддисон фаолиятини "Лестер"ни тарк этмаслиги мумкин.

Британия матбуоти хабарига кўра, "тулкилар" футболчи билан янги келишув борасида музокараларни бошлаб юборишган ва томонлар ушбу ой якунигача бир тўхтамга келиши кутилмоқда. Унда, Мэддисоннинг маоши сезиларли даражада юқорилаши, бироқ футболчи учун товон пули белгиланмаслиги кутилмоқда.

Жорий мавсумда 23 ёшли футболчи "тулкилар" либосида 24 ўйинда майдонга тушиб, 6 та гол ва 4 та голлик узатмага муаллифлик қилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!