"Лестер"га қарши баҳсда нима сабабдан "Арсенал"нинг сардори ўзгарди?
"Арсенал" ҳимоячиси Александр Зинченко "Лестер"га қарши ўйинда жамоа сардори сифатида майдонга тушди.
Лондон клубининг бу ишораси Украинада қуролли можаро бошланганининг бир йиллиги билан боғлиқ. Бу билан "канонирлар" ўз футболчисига ҳурмат изҳор этмоқчи бўлди. Бу ҳақида "The Athletic" нашри хабар берди.
Зинченко "Арсенал"да илк бор майдонда сардорлик боғичини таққан ҳолда ҳаракт қилди.
Эслатиб ўтамиз, лондонликларнинг сардори Мартин Эдегор ҳам асосий таркибда майдонга тушди.
Фикрлар