"Лестер"нинг етакчи футболчиси 1 ойга сафдан чиқди

"Лестер" клуби ярим ҳимоячиси Вилфред Ндиди жароҳати сабаб тахминан 1 ой майдонга тушолмайди. Бу ҳақда Daily Mail нашри хабар тарқатмоқда.

“Тулкилар” бош мураббийи Брендан Рожерснинг айтишича 23 ёшли нигериялик футболчи машғулот пайтида жароҳат олган. Энди у жарроҳлик амалиётини бошдан кечиради ва тахминан бир неча ҳафта майдонга тушолмайди.

“Айтарлик жиддий муаммо йўқ. У февралдан бошлаб яна майдонга қайтади деб ўйлайман”, - дейди Рожерс.

Маълумот учун, Ндиди жорий мавсум АПЛда 20 та ўйинда майдонга тушди ва 2 та гол уришга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!