“Лестер”нинг мақсади жиддий

“Лестер” мавсум якунланиши билан етакчиси футболчиси Бен Чилуэллни “Челси”га қўйиб юборишга рози бўлди.

Бунинг учун пойтахтликлар 80 миллион фунтдан воз кечиши керак бўлади. “Челси” хўжайини Роман Абрамович бош мураббий Фрэнк Лэмпардни қўллаб-қувватлаш мақсадида икки та қиммат трансферга пул ажратишга ваъда берган.

Шу билан бирга “Лестер” сотилаётган футболчи ўрнига бошқасини ҳам топиб қўйди. Бош мураббий Брендан Рожерс “Арсенал”нинг 22 ёшли ҳимоячиси Киран Тирнини олиб келадиган бўляпти.

Рожерс шотландиялик футболчи билан “Селтик”да ҳам бирга ишлаган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!