"Лестер"нинг сардори ўзгарди

Дарвозабон Каспер Шмейхель “Лестер”нинг янги сардори этиб тайинланди. Бу ҳақда жамоа бош мураббийи Брендан Рожерс айтиб ўтди.

Вице-сардор сифатида Жонни Эванс тайинланган.

Айтиш лозимки, 2012 йилдан буён “Лестер”га сардорлик қилиб келаётган 37 ёшли ҳимоячи Уэс Морган футболчилик фаолиятини якунлади.

Шуни таъкидлаш жоизки, Шмейхель сўнгги йилларда “Лестер”ни бир неча бор сардор сифатида майдонга бошлаб тушган, чунки Морган жуда кам майдонга тушган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!