Левандовски “Барса”да қайси рақам остида ўйнаши маълум (фото)

"Барселона" ҳужумчиси Роберт Левандовски "Камп Ноу"да мухлисларга расман таништирилди.

33 ёшли польшалик футболчи тўққизинчи рақам остида майдонга тушди. Аслида бу рақам Мемфис Депай тегишли эди.

Эслатиб ўтамиз, Левандовски мавсумолди ўртоқлик учрашувларида 12-рақам остида ҳаракат қилган.

Олдинроқ "Барселона" Левандовски трансфери учун 45 миллион евро тўлагани малум бўлганди. Шунингдек, 5 миллион эвро бонус сифатида тўланиши маълум қилинган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!