Левандовски "Барса"да қолиш учун маошининг камайишига ҳам рози

Польшалик марказий ҳужумчи Роберт Левандовски "Барселона" билан амалдаги шартномасини узайтирмоқчи. Бу ҳақда Diario Sport нашри хабар бермоқда.

Манбага кўра, 36 ёшли тўпурар каталонияликлар билан янги шартнома имзолаш учун маошининг камайишига ҳам тайёр. Қайд этиш лозимки, Роберт ва "Барселона" ўртасидаги амалдаги меҳнат шартномаси 2026 йилнинг июнь ойи охиригача имзоланган. Футболчининг айни дамдаги трансфер қиймати 15 миллион еврога баҳоланмоқда.

Левандовски жорий мавсум Испания чемпионатида жами 12 та учрашувда майдонга тушди. У ушбу ўйинларда ўз ҳисобига 14 та гол (иккитаси пенальтидан) ва 2 та голли узатма ёздириб қўйди.

"Барселона" ўтган 12 тур якунларига кўра 33 очко билан Ла Лига мусобақа жадвалида пешқадамлик қилмоқда. Бу борада кучли учликдан Мадриднинг икки гранди - "Реал" ва "Атлетико" жой олган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!