Левандовски: “Барселона” гол урмаслигимни сўраган

CHERY AUTO

Испаниянинг амалдаги чемпиони “Барселона” ҳужумчиси Роберт Левандовски 2022-2023 йилги мавсум охирида клуб мутасаддилари ундан камроқ гол уришни сўрагани ҳақидаги маълумотни тасдиқлади.

Tecno

Бу польшалик тўпурар аввал ўйнаган “Бавария”га унинг трансфери учун бонус тўловларини амалга оширмаслик мақсадида қилинган.

- Гапиришни истамайдиган айрим масалалар бор. Мен “Барселона”ни ва у ерда ишлайдиган барчани ҳурмат қиламан. Клубдаги вазиятдан хабардор эдим. Кўп нарсани клуб манфаати учун қилиш керак эди.

Асосан гап бонус тўлови ҳақида эди. Ўша пайтда “Барса” ҳар бир еврони ҳисоб-китоб қиларди. Бу жуда муҳим эди. Мен учун бу ҳолат ҳеч нарсани ўзгартирмади, бу масалада ҳеч қандай муаммом йўқ эди, аммо доим ўйланиб қолардим: гол урайми ёки йўқми?, - деди Левандовски.

Польшалик ҳужумчининг каталонияликлар тузган шартномаси 2026 йилнинг 30 июнь куни тугайди. Унинг клубдаги келажаги ҳозирча номаълум бўлиб турибди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!