Левандовски дунёнинг энг яхши футболчиси, Месси кучли учликда

"Бавария" ҳужумчиси Роберт Левандовски World Football Summit ва As нашрлари талқини бўйича дунёнинг энг яхши футболчиси, деб топилди.

As.com сайти фойдаланувчилари ва футбол мутахассислари ўртасида ўтказилган сўровнома якунларига кўра, "Бавария" ҳимоячиси Йозуа Киммих иккинчи ўринни эгаллади, кучли учликдан "Барселона" форварди Лионель Месси жой олди.

Левандовски ўтган мавсумда Германия чемпионатида 30 та ўйинда 34 та гол киритди, шунингдек ЕЧЛ баҳсларида 15 та гол муаллифи бўлди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)