Левандовски етакчилигидаги Польша терма жамоаси Сочига келиб қўнди (фото)

Польша терма жамоаси делегацияси ЖЧ-2018да иштирок этиш учун Россияга етиб келди.

Левандовски сардорлигидаги терма жамоа бугун Сочи шаҳрида катта тантана ва мухлислар олқишлари остида кутиб олинди.

Эслатиб ўтамиз, польшалик футболчилар дастлаб 19 июнь куни Москвада Сенегалга қарши баҳс олиб боришса, кейинроқ Колумбия (24 июнь, Қозон) ва Япония (28 июнь, Волгоград) терма жамоаларига қарши ўйнашади.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)