Левандовски Обамеянгни қўллаб-қуватлади

Мюнхеннинг “Бавария” клуби хужумчиси Роберт Левандовски Дортмунднинг “Боруссия” клуби ўйинчи Пьер-Эмерик Обамеянгнинг “Арсенал” клуби сафига кўчиб ўтгани ҳақида ўз фикрини айтиб ўтди.

Эслатиб ўтамиз, бу икки футболчи Бундеслига доирасида “Энг яхши тўпурар” номи учун кураш олиб боришаётганди.

- Сенга омад тилайман! Сен билан рақобатлашиш менга завқ келтирарди. Соғлом рақобат олиб бориш бизларни ривожлантиради, - дея Роберт ўзининг twitterдаги сахифасида ёзиб қолдирди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!