Левандовски ва тўрт футболчи “қора рўйхат”га тушди

Жорий мавсумда нуфузли совринлардан қуруқ қолган “Барселона”да ёзда таркибда жиддий ўзгаришлар қилади.

Todofichajes нашрининг таъкидлашича, клуб мутасаддилари жамоани тарк этиги лозим бўлган футболчилар рўйхатини тузиб чиқди. Биринчи қатордан энг катта маош олаётганлар – Роберт Левандовски ва Френки де Йонг жой олган.

Шунингдек,  каталонияликлар ёзда моҳир ҳимоячилар Рональд Араухо ва Жюль Кундени сотиб юбориб, молиявий аҳволни енгиллаштиришни кўзлаяпти.

Раҳбарият яна бир ўйинчи бўйича кутилмаган қарорга келди. Январда харид қилинган Витор Роке ҳам яхши таклиф чиқса, сотиб юборилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!