Левандовскига "Бавария"да ўринбосар керак

«Бавария» ҳужумчиси Роберт Левандовски жамоадаги ўйин юкламасининг оғирлигидан норози бўлмоқда.

Футболчи раҳбариятга келаси мавсумда яна бир ҳужумчи сотиб олиш лозимлигига ишора қилди.

«Ҳозирги кунда «Бавария»да менинг ўрнимга тушиши мумкин бўлган захира футболчиси йўқ. Бутун мавсум давомида, ҳар уч кундан бир 90 дақиқа тўп суришни ҳеч ким кўтаролмайди», – деди Левандовски Kicker нашрига.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!