Левандовскининг жамоадоши Шомуродов билан бирга ўйнаши мумкин

"Сампдория" клуби ва Польша терма жамоаси ҳимоячиси Бартош Берешински фаолиятини А Сериянинг бошқа бир жамоасида давом эттириши мумкин.

Журналист-инсайдер Николо Скиранинг хабар беришича, 29 ёшли футболчига "Рома" жиддий қизиқиб қолган. "Бўрилар" уни яқинлашиб келаётган қишки трансферлар давридаёқ таркибга қўйшиб олмоқчи.

Берешински жорий мавсум "Сампдория" сафида 12 та ўйинда майдонга тушди ва жамоасининг 2 та голига ассистентлик қилди. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2023 йилнинг ёзига қадар имзоланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!