Левандовскининг сохта агенти “Барса”ни катта суммага “ухлатди”
“Барселона” ўзини Роберт Левандовскининг агенти Пини Захави номидан иш кўрган фирибгарга бир миллион евро ўтказиб берди.
Cadena Ser нашрининг ёзишича, клуб мутасаддилари сохта агентга хизмати учун бир миллион еврони ўтказиб берган, бироқ бу операцияни амалга оширган банк транзакцияни бекор қилиб, пулни клуб ғазнасига қайтарган.
36 ёшли Роберт Левандовскининг агенти Пини Захави польшалик форварднинг “Бавария”дан “Барселона”га кўчиб ўтишини ташкил қилган мутахассис ҳисобланади.
Айни пайтда Каталония суперклуби тўпурарлик маҳоратини намойиш қилаётган Роберт Левандовски билан 2026 йилнинг ярмида якунланадиган шартномани узайтириш бўйича музокара олиб бормоқда.
Фикрлар