Ассалому алайкум, қадрли футбол ихлосмандлари! Испания Ла Лигаси 36-туридан ўрин олган "Леванте" - "Барселона" учрашуви матнли тарзда эътиборингизга ҳавола этилади.

Леванте

  • Гонсало Мелеро 57'
  • Хосе Луис Моралес 59'
  • Серхио Леон 83'

Примера Дивизион 36-тур

12/05/2021, 01:00

3
:
3
Тугади

Барселона

  • Лионель Месси 25'
  • Педри 34'
  • Усман Дембеле 64'

Стадион: Estadio Ciudad de Valencia 0 томошабин

Бош ҳакам: Jose Munuera

45'
90'

  • 90+4'

    Учрашув якунланди. "Барселона" чемпионлик курашида жиддий йўқотишга учради.

  • 90+3'

    Мессининг узатмаси Альбага қадар ўтмади. Ҳимоячилар зич ўйнамоқда.

  • 90+1'

    Клеман Ланглега сариқ карточка кўрсатилди.

  • 90'

    Ўйиннинг асосий вақтига 4 дақиқа қўшилди.

  • 87'

    Ҳисобни тенглаштирган мезбонлар тўпни ўзларида ушлаб туриш орқали вақтни ўтказмоқчи.

  • 85'

    Иккинчи таймда майдонга тушган Роберто ўрнига Рики Пуж ўйинга қўшилди.

  • 83'

    ГООООООООООООЛ! "Леванте" ҳисобни тенглаштирди! Нималар бўлмоқда ўзи?!

    Жарима майдони марказига етказиб берилган тўпни Серхио Леон чиройли зарбаси билан дарвозага киритди.

  • 81'

    Гризманн ва Дембеле ўрнига Дест ҳамда Брейтуейт ўйинга қўшилди.

  • 78'

    Хосе Моралесга сариқ карточка кўрсатилди.

  • 76'

    Ҳужумга ўтган "Леванте" футболчиси ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетди.

  • 73'

    Сўнгги дақиқаларда мезбонлар фаол ўйин кўрсатмоқда.

  • 70'

    "Леванте"нинг бўш келгиси келмаяпти. Бугун улар кучли рақибга қўрқмай қаршилик қилмоқда.

  • 67'

    Ҳакамга эътироз билдирган Де Фрутос огоҳлантирилди.

  • 64'

    ГОООООООООООООООООЛ! Дембеле ҳисобни жамоаси фойдасига ўзгартирди!

    Жарима майдони ичидан Дембеленинг йўллаган кучли зарбаси дарвоза тўридан жой олди.

  • 62'

    Кетма-кет икки гол ўтказиб юборган каталонияликлар олдинга ўта бошлади.

  • 60'

    ГОООООООООООООЛ! "Леванте"дан камбэк!

    Мессининг хатосидан кейин тўпга эга чиққан Марти уни шеригига узатди. Хосе Моралеснинг кучли зарбасини дарвозабон қайтара олмади.

  • 59'

    Ўйин қарама-қарши ҳужумлар билан давом этмоқда. Темпи анча юқорилади.

  • 57'

    ГОООООООООООЛ! Мезбонлар ўйинга интрига қайтарди!

    Қанотдан жарима майдонига етказиб берилган тўпни Гонсало Мелеро бош билан йўллаган зарбаси орқали дарвозага киритди.

  • 55'

    Френки Де Йонг тўпни олдинга чиқиб кетган дарвозабоннинг устидан ошириб дарвозага йўллади. Зарба бироз ноаниқ кетди.

  • 53'

    Куман шогирдлари тўп назоратини қайтариб олди.

  • 50'

    Рохер Мартининг зарбасидан кейин дарвозабон тўпни эгаллаб олди.

  • 47'

    Мессининг ўткир бурчакдан йўллаган зарбасига аниқлик етишмади.

  • 46'

    Иккинчи тайм бошланди!

  • 45'

    "Барселона" ортиқча қийинчиликсиз биринчи таймни ўз фойдасига ҳал этди. Танаффус!

  • 44'

    Дуарте рақиб ҳужуми ривожланишини секинлаштирди. Меҳмонларда стандарт вазият.

  • 41'

    Тўп назорати бўйича устунлик одатдагидек "Барселона" томонда бўлиб турибди.

  • 39'

    "Леванте" футболчилари бўш келмасликка ҳаракат қилмоқда. Бироқ рақибнинг юқори класси аксарият ҳолларда сезилиб қоляпти.

  • 37'

    Позицион ҳужумда омади келмаётган мезбонлар ўз бахтини стандарт вазиятлардан изламоқда.

  • 34'

    ГОООООООООООЛ! Меҳмонлар ҳисобни ишончли кўринишга келтирди!

    Тезликда рақибини ортда қолдирган Дембеленинг узатмасидан кейин Педри бўш қолган дарвозага тўп киритди.

  • 31'

    Яқин масофадан йўлланган зарбани Тер Штеген бартараф этди.

  • 29'

    Мессининг бу сафарги уринишидан кейин тўп устун ёнгинасидан ўтиб кетди.

  • 28'

    Альбанинг яқин масофадан берган зарбасига аниқлик етишмади. Хорди олдида пас бериш варианти ҳам йўқ эмасди.

  • 26'

    ГООООООООООЛ! Учрашувда ҳисоб очилди!

    Альбанинг узатмасидан кейин тўп Мессига келиб тушди Лео мўлжалда адашмади.

  • 25'

    Рохер Мартининг шеригига берган паси ноаниқ кетди.

  • 23'

    Лангленинг узоқ масофадан берган зарбасини дарвозабон эгаллаб олди.

  • 21'

    Дембеле ўз жарима майдони ичида тўпни олдириб қўйди. Бироқ унинг рақиби бу хатодан унумли фойдалана олмади.

  • 19'

    Мезбонлар бурчак зарбасидан наф чиқара олмади.

  • 17'

    Ўз услубига мувофиқ, "кўк-анорранглилар" майдон бўйлаб узатмалар билан тўпни ўзларида ушлаб турибди.

  • 15'

    Тезкор гол ура олмаган футболчиларнинг шашти бироз пасайди.

  • 12'

    Тўп назорати Куман шогирдларида бўлиб турибди.

  • 10'

    Дастлабки дақиқалардаги фаолликдан кейин каталонияликлар бироз дам олмоқда.

  • 8'

    Мезбонлар ҳам ҳужум қила олиши мумкинлиги эсига тушиб қолди, чоғи, олдинга ўта бошлади.

  • 6'

    Аргентиналикнинг зарбаси жонли девордагилардан ўтмади.

  • 5'

    Жарима майдони остонасида Мессига нисбатан қоида бузилди. Тўп ёнида Лео.

  • 5'

    Педрининг бўш қолган дарвозага йўллаган зарбасини ўз жойига қайтган дарвозабон қайтарди.

  • 4'

    Мессининг узатмасидан кейин тўпга Альба ета олмади.

  • 2'

    Ўйин "Барса"нинг фаол ҳужуми билан бошланди. Педрининг хавфли зарбасига бироз аниқлик етишмади.

  • 1'

    Учрашувга старт берилди.

  • 0'

    Футболчилар майдонга тушиб келди. Ўйин бир неча сониялар ичида старт олади.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар