"Леванте" - "Реал": Матнли трансляция

Ассалому алайкум, қадрли футбол ихлосмандлари! Ла Лига 5-туридан ўрин олган "Леванте" - "Реал" учрашуви бошланиш арафасида. Яқин икки соат ичида сизлар билан Жавоҳир Азимов бўлади!

  • 90+6'

    Учрашув якунланди! Матнли трансляция Жавоҳир Азимов томонидан олиб борилди.

  • 90+5'

    ГООООООООООЛЛЛЛЛЛЛ!

    Бензема ўйин сўнгида мантиқий нуқта қўйди.

  • 90+3'

    Хорхе Мирамон огоҳлантирилди.

  • 90'

    Асосий вақтга 5 дақиқа қўшилди.

  • 88'

    Модрис ҳамда Вальверде майдонни тарк этди. Уларнинг ўрнига Эдегор ва Иско ўйинга қўшилди.

  • 85'

    Мендининг жарима майдони ташқарисидан йўллаган зарбасини дарвозабон қайтарди.

  • 84'

    Бензема тезкор қарши ҳужумга ўтиш ўрнига, орқага узатма берди ва тўпни йўқотди.

  • 82'

    Мадридликлар ҳужумга ўта олмаяпти.

  • 79'

    Бардининг марказдан йўллаган кучли зарбасини Куртуа ушлаб олди.

  • 77'

    Куртуадан яна бир сейв! Ўткир бурчакдан берилган зарбани мадридликлар посбони қайтарди.

  • 75'

    Марказга узатилган тўпни Куртуа ушлаб олди.

  • 73'

    Микаэль Марса ўрнига Неманья Радоя майдонга тушди.

  • 72'

    Лукас Васкесга нисбатан ишлатилган қўполлик учун Барди огоҳлантирилди.

  • 71'

    Йўқ! Гол бекор қилинди. Тўп узатилаётган вазиятда Рамос ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетган экан.

  • 70'

    Бош ҳакам гол урилган вазиятни видеотакрорларда кўрмоқда.

  • 69'

    Асенсио ҳамда Жуниор захирага олинди. Уларнинг ўрнига Васкес ва Родриго ўйинга қўшилди.

  • 68'

    ГООООООООООЛЛЛЛЛЛЛ!

    Модричнинг узатган тўпини Рамос дарвозага жойлаб қўйди.

  • 67'

    Жарима майдони яқинида "Реал" футболчилари стандарт вазиятга эга бўлди.

  • 65'

    Узоқ масофадан "Леванте" футболчиси ноаниқ зарба йўллади.

  • 62'

    Мезбонлар посбони жарима майдони ичида Бенземани алдашга ҳаракат қилди. Франциялик футболчи тўпга теккан бўлса-да, уни олиб қўя олмади.

  • 60'

    Рекашет оқибатида тўп Куртуага ноқулай ҳолатда келди. Аммо кипер оёқлари билан тўпни қайтарди.

  • 59'

    Каземиро четлатилиши мумкин. У бироз кескин ўйнамоқда.

  • 58'

    Узоқ масофадан берилган кучли зарбани Куртуа қайтарди.

  • 56'

    Вукчевич ва Марти захирага олинди. Улар ўрнига Де Фрутос ҳамда Мелеро майдонга тушди.

  • 55'

    Бенземанинг узатмасидан кейин деярли очиқ дарвоза қаршисида қолган Винисиус ноаниқ зарба берди.

  • 52'

    Яна бир қулай имкониятдан Жуниор фойдалана олмади. Унинг зарбаси устун ёнгинасидан ўтиб кетди.

  • 51'

    Ҳимоячининг хатосидан кейин бирга-бир вазиятда қолган Бенземанинг зарбаси устунга тегди.

  • 49'

    Модрич қулай вазиятда тушунарсиз пас берди. Лука ажойиб ҳужумни барбод қилди.

  • 47'

    Модрич жарима майдони ичида йиқилиб тушди. Ҳакам ўйинни давом эттириш кераклигини таъкидлади.

  • 46'

    Иккинчи тайм бошланди!

  • 46'

    Футболчилар майдонга қайтди. Биз ҳам қайтамиз!

  • 45+1'

    Танаффус!

  • 45'

    Биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшиб берилди.

  • 42'

    Майдон эгалари прессинг уюштириб, тўпни эгаллаб олди ва ҳужумга ўтди. Қанотдан узатилган тўпга эса, ҳужумчилар ета олмади.

  • 40'

    Каземиронинг бу сафарги узатмаси жуда ноаниқ кетди.

  • 38'

    Менди ўз тезлигига ортиқча ишониб юборди. Вазият бой берилди.

  • 36'

    Каземиронинг узатмаси дарвозага йўллаган Бенземанинг уриниши ноаниқ кетди.

  • 35'

    Рамос рақиб жарима майдони ичида йиқилиб тушди. Бош ҳакам жим.

  • 32'

    "Реал" ҳимоячилари хатога йўл қўйишига бир баҳя қолди. Аммо Варанга нисбатан қўполлик ишлатилганлиги мадридликларни қутқариб қолди.

  • 30'

    "Леванте" хавфли вазият юзага келтирди. Вукчевичнинг зарбаси тўсинга тегди.

  • 28'

    Спринтерлик пойгасида Варан Моралесни ортда қолдирди ва хавфни бартараф этди.

  • 25'

    Ўйин темпи дастлабки дақиқалардаги каби юқори эмас.

  • 22'

    Винисиус қарши ҳужумга тезкорлик билан ўтди ва ўзидан ҳам қулайроқ позицияда турган Бенземага пас берди. Бироқ Жуниор ижро масаласида оқсади.

  • 20'

    Асенсионинг узатмасидан кейин тўп ҳимоячига тегиб, майдонни тарк этди. Яна бир стандарт!

  • 18'

    Гол ўтказиб юборган майдон эгалари олдинга ўтмоқда.

  • 16'

    ГООООООООООЛЛЛЛЛЛЛ!

    Винисиус Жуниор жарима майдони ичидан зарба йўллади ва ҳисобни очди.Тўп бразилиялик вингер кутган траекторияни ҳосил қилди.

  • 15'

    Асенсионинг қанотдан узатган тўпига Винисиус улгура олмади.

  • 12'

    Эрта прессингга борган Каземиро рақибига нисбатан қўпол ўйнади.

  • 10'

    Мадридликлар кетма-кет ҳужум уюштирмоқда. Бироқ уларнинг бирортаси ҳам хавфли тус олмаяпти.

  • 7'

    Моралеснинг ўткир бурчакдан йўллаган зарбаси хавфли чиқди.

  • 5'

    Моралес дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқди. Аммо ён ҳакам байроқчасини кўтариб турган эди.

  • 3'

    Марказда Каземиро рақибига қўполлик ишлатди. Ҳакам уни огоҳлантирди.

  • 2'

    Илк дақиқалардан олдинга ўтган меҳмонлар хавфли ҳужум уюштира олди. Модричнинг марказга узатмасини ҳимоячилар катта қийинчилик билан қайтарди.

  • 1'

    Учрашувга старт берилди!

  • 0'

    Футболчилар майдонга тушиб келмоқда. Ўйин бир нача дақиқалар ичида бошланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!