Хабарингиз бор бугун Испания Ла Лигасининг 27-турида “Леванте” ўз майдонида “Эспаньол”ни (1:1) қабул қилди ва сўнгги дақиқаларда гол ўтказиб юбориб тайёр ғалабани қўлдан бой берди.

Маълум бўлишича бу билан Хуан Муньис шогирдларининг ғалабасиз серияси 15тага етди. Бу эса клубнинг янги антирекорди ҳисобланади.

Таъкидлаш лозимки, “Леванте” сўнгги 15та баҳснинг 10тасида мағлуб бўлган бўлса, қолган 5тасида дуранг натижа қайд этган.