Левченко Ўзбекистон терма жамоаси дарвозабонларининг "ЖЧ-2026"даги ўйинига баҳо берди
"Нефтчи" клуби собиқ бош мураббийи Виталий Левченко Ўзбекистон миллий терма жамоаси дарвозабонларининг Жаҳон чемпионатидаги иштироки ҳақида фикр билдирди.
"Қисман қўшиламан. Айрим вазиятларда дарвозабонлар яхшироқ ҳаракат қилиши мумкин эди. Аммо уларни жамоадан алоҳида баҳолаб бўлмайди.
Дарвоза олдида тез-тез тартибсизлик юзага келди. Рақиблар жуда қулай вазиятлардан зарба беришди. Марказий ҳимоячилар ҳамиша ўз вақтида ёпиб улгурмади. Шунинг учун бу фақат дарвозабонлар эмас, балки бутун ҳимоя чизиғининг муаммоси эди", — деди Левченко.
Эслатиб ўтамиз, "ЖЧ-2026"да Ўзбекистон терма жамоаси дарвозасини Ўткир Юсупов ва Абдувоҳид Нематов ҳимоя қилди.

Фикрлар